Цемент ва ойна монопол маҳсулот турлари қаторидан чиқарилади


Ўзбекистонда цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони оширилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўсишни тиклаш ва тизимли таркибий ўзгаришларни давом эттириш бўйича 2020-2021 йиллардаги амалий ҳаракатлар режаси”да белгиланган.

Қайд этилишича, қурилиш материаллари саноатида геология-қидирув ишлари, маҳаллий хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш асосида хом ашё базасини кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, цемент ва ойна ишлаб чиқарувчи хусусий корхоналар сони ва қувватини сезиларли даражада ошириш орқали, ушбу турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни демонополизация қилиш ва келгусида цемент ва ойнани монопол маҳсулот турлари қаторидан чиқариш кўзда тутилган.

Соҳадаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ орқали хорижий банкларнинг 175 миллион долларлик узоқ муддатли кредит линиялари жалб қилинади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech