Яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилиш ўтказилди


Бугун «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”да белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси вакили, уюшма марказий аппарат раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражаси юқори. Шу боис кейинги йилларда бизнесга қўшимча қулайликлар яратиш орқали яширин иқтисодиёт улушини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, валюта бозори эркинлаштирилди, янги солиқ тизими жорий этилди, 100 га яқин рухсат бериш ва лицензиялаш қоидалари қисқартирилди. Буларнинг натижасида охирги 5 йилда саноатда норасмий сектор улуши 20 фоиздан 6 фоизга тушган. Қурилиш материаллари республика саноатининг энг асосий драйверларидан бири саналади. Шу боис соҳада яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш, энг муҳим масала ҳисобланади.

Бугунги йиғилишда юкоридаги жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда қурилиш материаллари саноатини яширин иқтисодиётдан холи соҳа қилиш, коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилиши керак бўлган ишлар, яширин иқтисодиётга йўл қўймаслик, унинг давлат ва жамиятга етказадиган зарарлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Масъулларга “Йўл харитаси” бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажариш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, йиғилишда яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёт бўлиш, иқтисодий фаолликка зарар етказиб қўймаслик, бунинг учун давлат органлари, бизнес ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳимлиги таъкидланди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech