Табиий пардозбоп тошлар ишлаб чиқариш бўйича 2,4 mln.metr квадрат қўшимча қувват яратилади


Республика ҳудудларида 2020 йил 1 январь ҳолатига 110 та табиий пардозбоп тош конлари мавжуд бўлиб, уларнинг заҳираси - 118,7 млн. метр кубни ташкил қилади.

Республика бўйича табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи 250 дан ортиқ корхоналар фаолият юритмоқда.

2020 йил 1 август ҳолатига Давлат Геология қўмитаси томонидан жами 227 та, шундан қазиб олиш учун – 124 та, геологик жиҳатдан ўрганиш учун – 103 та лицензиялар берилган.Tabiiy pardozbop toshlar

2019 йилда – (67 та конда) 178,6 минг метр куб табиий пардозбоп тошлар (блок) қазиб олиниб, 3,5 mln.metr квадратдан ортиқ хар хил турдаги плиталар ва меъморий маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

2019 йилда 1,0 млн. долларлик 4,4 минг тонна таббий ва пардозбоп тошлар экспорт қилинди.

2020-2021 йилларда табиий пардозбоп тошларни ишлаб чиқариш йўналишини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва вилоят ҳокимликлари ҳамкорлигида умумий қиймати 97,2 mln.dollar бўлган, йиллик қуввати 347,1 минг куб метр мармар ва гранит тошларини қазиб олиш ҳамда 2,6 mln.metr квадрат мармар ва гранит плиталарини қайта ишлаб чиқариш бўйича 23 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши режалаштирилган.

Tabiiy pardozbop toshlar

Ҳусусан, 2020 йилда янги лойиҳаларни ишга тушиши натижасида янги конларни ўзлаштириш ҳисобига қўшимча 321,5 минг метр куб мармар, гранит, габбро ва х.к лардан (блок) харсангларни қазиб олиш, 2,4 mln.metr квадратдан ортиқ хар хил турдаги плиталар ва меъморий маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини ва 1362 та янги иш ўринлари яратишга эришилади.

Янги қувватларни ишга тушириш натижасида экспортбоп харсанглар (блок) қазиб олиш ва янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга эришилади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech