Қурилиш материаллари саноатида кооперация алоқаларини ривожлантириш давр талаби


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4812-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Қурилиш материаллари саноатида кооперация алоқаларини ривожлантиришнинг аҳамияти” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди. Унда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда уюшма мутахассислари, саноат корхоналари вакиллари иштирок этишди.

Семинарда дастлаб маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни маҳаллий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номенклатурасини кенгайтириш, тармоқлараро кооперацияни чуқурлаштириш ва қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш, шунингдек, рақобат муҳитини яратиш учун амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокини кенгайтириш бўйича маълумотлар берилди. Шунингдек, корхоналарга қулайлик яратиш мақсадида яратилган янги cooperation.uz электрон савдо платформасида фаол иштирок этиш ва унинг қамровини кенгайтириш бўйича фикр мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда электрон савдони ривожлантириш, маҳсулотлар турини кўпайтириш, жаҳон талаблари даражасида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбиркорларга cooperation.uz платформасининг афзалликлари тўғрисида тақдимот ўтказилди.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech