Қурилиш материаллари саноати бўйича республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошчилигида жорий йилнинг 12 октябрь куни Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш ўтказилган эди. Йиғилишда ушбу соҳани ривожлантириш, ҳар бир идора ва тармоққа илмий ютуқларни олиб киришга қаратилган уч йиллик дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда баҳоловчилар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш муҳимлиги, маҳаллий товар белгиларини халқаро рўйхатдан ўтказиш масаласига алоҳида тўхталиб ўтилган эди.

 ilmiy-amaliy konferensiya

Президент топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш Вазирилиги ҳамда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида “Замонавий қурилиш материаллари ва буюмларини тайёрлаш жараёнида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини такомиллаштиришнинг муаммо ва ечимлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ташкил қилинди.

Унда архитектура ва қурилиш соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш, хусусан бино ва иншоотларни барпо этишда махаллий хом ашёлардан фойдаланиб замонавий қурилиш материаллари ва буюмларини яратиш ва улар асосида сифатли, арзон ва енгил материалларни қурилишда қўллаш бўйича илмий тадқиқотлар ва янги лойиҳаларни тадбиқ этиш бўйича соҳа мутахассислари ва олимлари томонидан инновацион ғоялар тақдим этилди.

Тадбир давомида бир қатор йўналишларда тақдимотлар ҳам ўтказилди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech