Ўзбек тили байрами куни муносиб нишонланди


Бугун – 21 октябрь куни эрта тонгдан пойтахтимиз Тошкент шаҳри марказидаги “Адиблар хиёбони”да, буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг сиймоси қад ростлаган майдонда “21 октябрь Ўзбек тили байрами куни” умумхалқ байрами тантанали нишонланди.Тадбирда таниқли тилшунос олимлар, ёзувчилар, шоирлар, сиёсатчилар, давлат арбоблари, хорижлик меҳмонлар, вазирлик ва идоралар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

1 O‘zbek tili bayrami.jpg

Тантанада нотиқлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасига мувофиқ мамлакатимизда ўзбек тилининг давлат тили этиб белгиланишининг тарихи, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги, шунингдек “Давлат тили ҳақидаги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, жорий йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда 20 октябрь куни эълон қилинган “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тарихий аҳамияти ҳамда кўзланган эзгу мақсадлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

2 O‘zbek tili bayrami.jpg

Айниқса, дунёнинг турли давлатларидаги хорижий мутахассис ва талабаларнинг ўзбек тилидаги нутқлари ва чиқишлари тадбир қатнашчиларига кўтаринкилик бағишлади.

Ушбу тантанада республиканинг вазирлик, идора ва ташкилотлари вакиллари қатори «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг ходимлари ҳам иштирок этиб, буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.


3 O‘zbek tili bayrami.jpg

4 O‘zbek tili bayrami.jpg

5 O‘zbek tili bayrami.jpg

6 O‘zbek tili bayrami.jpg

7 O‘zbek tili bayrami.jpg

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech