Қурилиш материаллари саноатида ишлаб чиқариш ҳажми оширилади


Мамлакатимизда йилдан-йилга қурилиш материаллари саноати тараққий этиб бормоқда. Соҳага ҳорижий инвестициялар кенг жалб этилмоқда, натижада янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда, бу борада дунё тажрибаси ўрганиляпти. Шу боис “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёки “маде ин Узбекистан” ёрлиғи туширилган қурилиш материалларига бўлган талаб нафақат маҳаллий балки жаҳон бозорларида ортиб бормоқда.

Таҳлилларга эътибор қаратадиган бўлсак, ўтган йиллар мобайнида юртимизда 120 турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунга келиб ушбу кўрсаткич 180 дан ортиб кетди. 2016 йилда саноат корхоналарининг сони 8 ярим мингтани ташкил этган бўлса, ҳозирда соҳада 12 ярим мингдан ортиқ корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Кўриниб турибдики, қурилиш материалларига бўлган талаб йил сайин ўсмоқда.

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси юртимиз ахолиси ва қўшни давлатларни сифатли қурилиш материаллари билан таъминлаш мақсадида тизимли ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, ишлаб чиқариш ҳажмини босқичма-босқич ошириш, янги қувватларни ишга тушириш бўйича режалари ишлаб чиқилган. Унга кўра асосий турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ўсиб боради. Жумладан, 2020 йилда 14,5 млн тонна цемент (2019 йилда – 11 млн тонна), 32 млн кв метр керамик плитка (2019 йилда – 30,9 млн кв. метр), 23 млн кв метр (2 мм ўлчам) архитектура-қурилиш ойнаси (2019 йилда – 18,9 млн кв метр), 61 млн кв. метр гипсокартон (2019 йилда – 59,9 млн кв. метр), 2 млн 600 минг ўрам обой (гулқоғоз) (2019 йилда – 656 минг ўрам), 650 минг дона санитар-техник буюмлар (2019 йилда – 645 минг дона), 67 минг тонна иссиқлик сақловчи материаллар (2019 йилда – 63,5 минг тонна) ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Шунингдек, жорий йили умумий 1 млрд 597 млн долларлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech