Биржа савдоларида цемент нархи пасайишни давом этмоқда


Ўзбекистон товар хом ашё биржасига 19–23 октябрь оралиғида ўтган биржа савдоларига 207 минг 384 тонна цемент савдога қўйилган. Шундан 197 минг 457 тоннаси, яъни 95,2 фоизи сотилган. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 39,5 минг тоннани ташкил қилди.

Юқорида қайд этилган даврда цементнинг барча маркалари бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 566,5 минг сўмдан 556,5 минг сўмгача, яъни 1,8 фоизга пасайган.

Ҳафта бошида савдолар цементнинг бир тоннасига ўртача 566 минг сўм харид нархи билан бошланган, 23 октябрь куни 1 тонна цементнинг ўртача харид нархи 556 минг сўмгача арзонлашган. Ҳафтанинг илк тўрт иш кунида цементга харидорлар сони кўпайган, иш ҳафтасининг охирида харидорлар 67 га камайиб, якунда 506 та субъект биржа савдосида харидорга айланган.

Октябрь ойи бошида цементнинг бир тоннаси биржада ўртача 608 минг сўмга сотилганди. 23 октябрдаги харид нархи (556 минг сўм) ҳозирча қурилиш мавсумининг сўнгги босқичида кўрсатилган энг мақбул нарх бўлиб қолмоқда.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech