Ўзбек тили байрами куни тадбирлари давом этмоқда


29 октябрь куни «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ижро этувчи аппаратида “21 октябрь Ўзбек тили байрами куни” умумхалқ байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.O‘zbek tili

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ҳамда масъул ходими, шоира Фароғат Худойқулова иштирок этди.

Уюшма ижро этувчи аппарати ҳамда «ЎзқурилишматериалЛИТИ» МЧЖ илмий-тадқиқот ва инжиниринг маркази, “Тоғ-геология жамлама экспедицияси” МЧЖ, «Ўзбуилдинвест» МЧЖ ходимлари иштирок этган учрашув ғоят қизиқарли ва сермазмун бўлди.

O‘zbek tili

Тадбирда шоира Фароғат Худойқулова томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелдаги “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги, шунингдек “Давлат тили ҳақидаги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўтган йил 21 октябрь куни қабул қилинган “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, жорий йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда 20 октябрь куни эълон қилинган “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тарихий аҳамияти ҳамда кўзланган эзгу мақсадлари тўғрисида тўхталиб ўтилди.

Нотиқ буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг буюк асарларига тўхталиш баробарида, замонамиз шоирлари Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфнинг ҳам теран шеърлари ҳамда инсоний ҳислатлари тўғрисида йиғилганларга айтиб ўтди.

O‘zbek tili

Шоира ўзининг «Қоятошим» деб номланган китобини Уюшма кутубхонасига туҳфа этиб, ўзининг шеърларидан иштирокчиларга ўқиб берди.

Тадбир сўнггидаги савол-жавоблар ҳамда аниқ ва оддий жавоблар барча қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.



Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech