«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ўтган 9 ойда қандай натижаларга эришди?


2020 йил январь-сентябрь ойлари мобайнида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6 трлн сўмни ташкил қилган.

Цемент ишлаб чиқариш ҳажми 9,7 млн тоннани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 118 фоизга ўсган, қурилиш ойнаси 15,9 млн квадрат метр (124,4 фоиз), керамик плитка 7,6 млн квадрат метр (112,3 фоиз), гипсокартон 28,5 млн квадрат метр (100 фоиз)ни ташкил этган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йил якуни билан 7,1 трлн сўмга (114,4 фоиз) етказилади.

Жумладан, ишлаб чиқариш ҳажмлари цемент бўйича 14,5 млн тоннага, қурилиш ойнаси бўйича 23 млн квадрат метрга, керамик плиткалар 9 млн квадрат метрга, гипсокартон бўйича 38,5 млн квадрат метрга етказилади.

2020 йил январь-сентябрь ойларида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 497,2 млрд сўмлик маҳсулотлар (110,6 фоиз) ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 119 фоизга ошган.

2020 йил якуни билан маҳаллийлаштириш дастури доирасида 715,6 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилади (ўтган йилга нисбатан 171 фоиз).

2020 йил январь-сентябрь ойларида инвестиция дастурига асосан 27 та лойиҳа доирасида 228 млн долларлик (103,6 фоиз) маблағлар, шу жумладан, 150,7 млн доллар (100,5 фоиз) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

2020 йил якуни билан Инвестиция дастурига асосан 27 та лойиҳа доирасида жами 357,9 млн доллар (ИВ чоракда – 129,9 млн доллар) инвестициялар, шу жумладан, 257,4 млн доллар (106,7 млн доллар) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилади.

2020 йил январь-сентябрь ойларида экспорт ҳажми 202,7 млн долларни (103,0 фоиз) ташкил қилган.

Жумладан, 18 млн долларлик цемент, 10 млн долларлик керамик плитка, 9 млн долларлик қуруқ қурилиш қоришмаси, 8 млн долларлик алюмин профиллар, 6 млн доллардан оҳак ва гипсокартон, 3 млн долларлик гулқоғоз экспорт қилинган.

Соҳа бўйича жорий йил якуни билан экспорт прогнози 200,0 млн. доллар белгиланган бўлиб, уни 300,0 млн. долларгача бажариш чоралари кўрилади.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech