Иссиқлик сақловчи материаллари ишлаб чиқариш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширилади


Замонавий қурилишда ишлатиладиган иссиқлик сақловчи материаллари, бир томондан, экологик жиҳатдан тоза ва бошқа томондан ўрнатиш учун қулайдир. Иссиқлик сақловчи материаллар ўзининг характерига кўра паст иссиқлик ўтказувчанлиги ва паст ўртача зичлиги билан ажралиб туради.

Маълумки, йилдан-йилга иссиқлик сақловчи материалларга бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу боис «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ушбу йўналишда янги қувватларни ишга тушуриш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 2020-2021 йилларда умумий қиймати 160,7 млн доллар бўлган қуввати 125 минг тонна базальт ва 30 минг тонна шиша момиғидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқаришга қаратилган 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда:

Жумладан, Жиззах вилоятида "Басалт Воол" жамиятида қиймати 60,1 млн долларлик йиллик қуввати 35 минг тонна бўлган базальт момиғи (вата) асосида иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳозирда сўнгги қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Чехия ва Туркия давлатларидан энергия тежамкор технологиялар олиб келиниб мутахассислар томонидан ўрнатиляпти. Янги корхонани 2021 йил 1-чоракда ишга туширилиши кутилмоқда.

Наманган вилоятининг Чуст туманида ҳам ушбу йўналишда йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. "Эсо басалт" МЧЖда қиймати 66,6 млн долларлик йиллик қуввати 50 минг тонна бўлган базальт момиғидан иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйиляпти. Лойиҳа бўйича қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Асбоб-ускуналар Бельгия давлатининг “ИФТ САРБОН” компаниясидан харид қилинмоқда. Тошкент шахрининг Янгиобод туманида "Акфа Инсулатион" МЧЖ томонидан ҳам қиймати 15,0 млн долларлик йиллик қуввати 30 минг тонна базальт момиғидан иссиқлик сақловчи материаллар (базальт вата) ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

2021 йилда шиша момиғидан иссиқлик сақловчи материаллар (стекловата) ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида “Ангрен Инсулатион” қўшма корхонаси томонидан қиймати 15,2 млн долларлик йиллик қуввати 30 минг тонна шиша момиғидан иссиқлик сақловчи материаллар (стекловата) ишлаб чиқарилади.

Бугунги кунда республикамизда 23,5 минг тонна иссиқлик сақловчи материаллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Хусусан, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида «Ўзметкомбинат» акциядорлик жамиятида йиллик қуввати 12 минг тонна базальт момиғи асосида ишлаб чиқарилади. Шунингдек, Ангрен шаҳрида йиллик қуввати 1,5 минг тонна бўлган Россиянинг "Теплоизоляционная компания" хорижий корхонасида пенополистролдан, Жиззах вилоятининг Фориш туманида йиллик қуввати 10 минг тонна «Эсослимат» қўшма корхонасида шиша момиғидан иссиқлик сақловчи материаллар тайёрланади.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech