1446 нафар янги иш ўринлари яратилади


Мамлакатимизда табиий пардозбоп тошларга бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Шу боис «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан ушбу йўналишда инвестиция лойиҳалари амалга ошириш орқали янги қувватларни ишга тушуришга алоҳида эътибор қаратилган. Ҳозирги кунда республикада 250 дан ортиқ табиий 

пардозбоп тошларни (мармар, гранит ва бошқалар) қайта ишлаш корхоналари мавжуд.

pardozbop tosh

2020 йил 1 январь ҳолатига рееспублика ҳудудида заҳираси тасдиқланган 110 та умумий заҳираси 118,7 млн. куб метр табиий пардозбоп тош конлари мавжуд бўлиб, бугунги кунда 67 та конда умумий заҳираларнинг 49,6 фоизидан фойдаланиб келинмоқда.

2020 йил 1 август ҳолатига Геология қўмитаси томонидан табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва истиқболли майдонларни геологик жиҳатдан ўрганиш учун 227 та лицензиялар берилган. (қазиб олиш учун-123, геологик жиҳатдан ўрганиш - 104).

2020-2022 йилларда умумий қуввати 347,1 минг куб метр табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва 2,6 млн. kv.m. мармар, гранит ва бошқа тошлардан хар хил ўлчамдаги плиталар ишлаб чиқариш бўйича 23 та лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу лойиҳаларни ишга туширилиши натижасида, 6,6 млн. доллар экспорт қилиш ва 133,4 млрд. сўмлик бюджетга қўшимча тушум имкониятларини яратиш хамда 1446 та янги иш урни ташкил этилади.


pardozbop tosh

Хусусан, Навоий вилоятининг Ғозғон шахарчаси ҳудудида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Ўзмиллийбанк (“НБУ Газган Инвест” МЧЖ) ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида умумий қиймати 52 млн. доллар бўлган 14 та лойиҳа ишлаб чиқилиб, ушбу лойиҳаларни барчасини 2020 йил якунигача ишга тушириш ва уларда конлардаги ишчилар билан бирга 850 янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Ғозғон шахарчасида тадбиркорлар билан биргаликда «Мармаробод» МЧЖда кластер ташкил этилди. Корхона ҳудудидаги майдони 11000 kv.m. (100м х 114м) бўлган асосий иншоот ва яна 10 та лойиҳа бинолари қурилишига “НБУ Газган Инвест” МЧЖ томонидан жами 65 млрд сўм инвестиция киритилди. Ҳозирда қурилиш ишлари якунланиб, мазкур объектлар маҳаллий тадбиркорларга ускуналар ўрнатиш учун берилди. «Мармаробод» МЧЖ асосан тошларни қазиб олиб, барча қайта ишловчиларга зарур хом ашёни (табиий тошларни) етказиб беради.

Айни пайтда корхонада Хитой давлатидан замонавий энерготежамкор ускуналар олиб келиниб, ушбу ускуналарнинг монтаж ишлари якунланиб, “тест режими”да маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда. Корхонанинг йиллик куввати 70 минг куб метр табиий пардозбоп тошларни казиб олиш ва 1,2 млн метр квадрат кайта ишлашга мўлжалланган.

Хитой давлатидан малакали мутахассислар (2 нафар муҳандислар) жалб килиниб, улар ҳозирда мавжуд ускуналардан фойдаланган ҳолда табиий пардозбоп тошларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича маҳаллий мутаххассисларга мармар, гранит ва бошқа тошларни сифатини сақлаган ҳолда қазиш ва қайта ишлаш усулларини ўргатмокда.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech