Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди


Бугун, 7 ноябрь куни Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.

Айни пайтда «Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб бораётган Ботир Зарипов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири A.Aripov қатнашди.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech