Базальт толаси инновацион, экспортбоп қурилиш материали


«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси вилоят ҳокимликлари ва тижорат банклари билан ҳамкорликда маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш бўйича бир қатор комплекс чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, бунда рақобатдош, экспортга йўналтирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги турдаги сифатли қурилиш материалларига бўлган ички эҳтиёжни қондиришга алоҳида эътибор қаратилган. Ушбу талаблар эса маҳаллий ва хорижий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга кенг имкониятлар эшигини очмоқда.

Фориш туманида ўз фаолиятини олиб бораётган "Мега инвест индустриал” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси янги турдаги қурилиш материал ишлаб чиқариш бўйича нафақат мамлакатимизда балки, Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Корхона йилига 2500 тонна базальт толаси, 3000 тонна базальт толасидан арматура ишлаб чиқариш имкониятига эга. Лойиҳанинг биринчи босқичида қарийб 30 миллион доллар ўзлаштирилди ҳамда базальт толаси ва ундан арматура ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 90 та янги иш ўрни яратилган.

Mega invest industrial


Маълумот учун айтиш мумкинки, базальт толаси ва ундан қурилиш арматураси ҳам юртимиздаги янги қурилиш материалларидан биридир. Енгил ва ўта чидамли бўлган ушбу маҳсулот ўзининг замонавийлиги ва нархи арзонлиги билан ажралиб туради. Жаҳон бозорида унга талаб жуда юқори. Мутахассисларнинг фикрига кўра, базальт (қоратош) экологик тоза маҳсулот бўлиб, пўлат арматурага нисбатан 4 баробар енгил ва 3 баробар мустаҳкам, 2 баробар арзон, ташқи таъсирларга ўта чидамли ва умуман зангламайдиган қурилиш материалидир. Ҳозирги кунда ушбу маҳсулотга Марказий Осиё ва Европа давлатларидан кўплаб таклифлар келиб тушмоқда.

Ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилган бу янги турдаги қурилиш маҳсулоти ҳам юртимиз аҳолиси учун катта янгилик. Негаки, халқимиз ҳамиша янги уй қуриб, орзу ҳавас билан яшашни истайди. Албатта, бундай эҳтиёжларни қондиришда маҳаллий ва хорижий тадбиркорларнинг ҳиссаси катта бўляпти.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech