Жаҳон стандартларига мос маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда


Сирдарё вилоятида бошқа соҳалар каби қурилиш материаллари саноати ҳам йил сайин ривожланиб бормоқда. Ҳудудда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали янги қувватлар ишга тушуриляпти. Жорий йилда вилоятда жами умумий қиймати 184 млрд сўм бўлган 23 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади. Буни натижасида газобетон, кварсдан сунъий тош, керамик плитка, қуруқ коришмалар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади, муҳими 550 га яқин янги иш ўринлари яратилади.

2.jpg

Лак бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган “БАҲРОМЖОН НУР САВДО” МЧЖ ҳам ана шундай лойиҳалардан бири. Лойиҳа қиймати 27,3 млрд сўм бўлиб, бу ерда йилига 30 минг тонна ҳар хил турдаги лак буёқ маҳсулотлари тайёрланади. Корхонага Хитой давлатининг ГРEН ИНТEРНАТИОНАЛ компаниясининг энергия тежамкор ускуналари ўрнатилган. Ҳозирда бу ерда 50 га яқин сирдарёлик ёшлар меҳнат қилишмоқда. Корхона маҳсулотларига бўлган талаб йил сайин ортиб бормоқда. Айни дамда маҳаллий хом ашёдан тайёрланаётган ушбу қурилиш материалини экспорт қилиш бўйича қўши давлат вакиллари билан музокаралар олиб бориляпти.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech