Керамик плитка экспорти ошмоқда


Маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда қурилиш материаллари саноати ривожланди. Соҳага хорижий инвесторлар жалб этилди, янги турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди, маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилди, мавжуд қувватлар модернизация қилинди. Натижада нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорида “Ўзбекистон ишлаб чиқарилган” ёрлиғи остидаги қурилиш материалларига бўлган талаб ортди.

1 Keramik plitka

Ҳозирги кунда Ўзбекистон маҳаллий керамик плиткалар билан дунёда ўз ўрнига эга. Боиси, ушбу маҳсулотларга нафақат маҳаллий балки, жаҳон бозорида талаб ўсиб бормоқда. Шу боис корхоналар томонидан янги технологиялар ўрнатилиб, ишлаб чиқариш ҳажми кенгайтириляпти.

Таҳлилларга кўра, январь-октябрь ойларида республикада мавжуд саноат корхоналарида жами 12 млн 151 минг метр квадрат керамик плиткалар ишлаб чиқарилган. Энг кўп маҳсулот Фарғона вилоятида жойлашган йиллик қуввати 4,3 млн метр квадрат бўлган “МОДEРНА СEРАМИС ИНДУСТРИEС ФEРГҲАНА” МЧЖ ҲК томонидан тайёрланган. Ўтган давра мобайнида корхонада 3,164 млн метр квадрат маҳсулот ишлаб чиқарилган. Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган экспортёр корхоналардан бири “Приме серамисс” МЧЖда шу кунгчача 1,929 млн метр квадрат керамик плиткалар тайёрланган. Шунингдек, "НАТИОНАЛ СEРАМИСС" МЧЖ ҚК (2,358 млн метр квадрат), “Греат валл серамис индустриес” МЧЖ (1,349 млн метр квадрат), “Ориент-серамис” МЧЖ (859 минг метр квадрат), “Премиум элегант серамисс” МЧЖ (649 минг метр квадрат), “Люх Гранит” МЧЖ (875 минг метр квадрат) каби корхоналар томонидан маҳаллий керамик плиткалар харидорларга етказилган.

3 Keramik plitka

Эътиборлиси, ўтган даврда корхоналар томонидан 12,036 млн долларлик керамик плиткалар экспорт қилинган. Бу борада “Приме серамисс” МЧЖ, “Ориент-серамис” МЧЖ ва “Модерна серамис индустриес Фергана” МЧЖ ларида кўрсаткичлар юқори ҳисобланади. Миллий маҳсулотларимизни экспорт қилишда Қозоғистон Республикаси пешқадам ҳисобланади. Қўшни давлатга 1 млн 464 минг метр квадрат керамик плиткалар етказиб берилган. Шунингдек, Тожикистон Республикаси 4,169 млн долларлик, Қирғизистон эса 2,338 млн долларлик маҳсулот харид қилган. Эътиборлиси, юртимизда ишлаб чиқарилган керамик плиткалар Европа давлатлари Россия Федерацияси (254,6 минг метр квадрат) ва Озарбайжон (42,255 метр квадрат)га ҳам экспорт қилинган.

2 Keramik plitka

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech