Мини футбол мусобақаси ўтказилди


Куни кеча «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси томонидан марказий аппарат ходимлари учун “Спорт соғлиқ гарови” шиори остида мини футбол мусобақаси ўтказилди. Унда бошқарма ва бўлимлардан ташкил топган 5 та жамоа ғолиблик учун бахс олиб борди.

Жамоалар ўртасидаги беллашувлар олимпия тизимида ўтказилди. Дастлаб, Инвестицияларни жалб этиш ва инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш бошқармаси ва уюшманинг «Ёшлар» жамоа майдонга тушиб келишди. Қизғин ва муросасиз бахсда ёшлар жамоа 2:1 ҳисобида ғалабага эришди. Ташқи иқтисодий фаолият, экспортни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, импортни оптималлаштириш ва логистика бошқармаси Ишлаб чиқариш ва мавжуд қувватлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш жамоаси дарвозасига жавобсиз 2 тўп йўллашди ва навбатдаги босқичга йўл олишди. Қуръа натижаларига кўра, ярим финалдан бахсларга киришган котибият ва иқтисодий прогнозлаш бошқармаларидан иборат жамоа уюшма ёшларига мағлуб бўлишди.

Финалда Ташқи иқтисодий фаолият, экспортни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, импортни оптималлаштириш ва логистика бошқармаси ва «Ёшлар» жамоаси рўбарў келишди. Тенг курашлар остида кечган ўйинда 2:1 ҳисобида ёшларнинг қўли баланд келди.


Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech