Янги турдаги қурилиш материаллари ҳаётга тадбиқ этилмоқда


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4335-сонли қарорига асосан янги турдаги инновацион қурилиш материаллари технологияларини яратишга қаратилган Республика илмий-техник кенгаши ташкил этилиб, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамкорлигида унинг фаолияти мунтазам йўлга қўйилган.

Бугунги кунда, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида қурилиш материаллари йўналишида қуйидаги амалий тадқиқот лойиҳалари амалга оширилмоқда:

  • маҳаллий хом ашёлар асосида импорт ўрнини босувчи янги авлод полимер-минерал комплекс қўшимчали энергия ва ресурс тежамкор иссиқлик изоляцияси материаллари енгил ва ячейкали бетонлар технологиясини яратиш ва тадқиқ этиш;

  • эритма аралашишини активлаштириш орқали юқори мустаҳкамликка эга бетон таркибини яратиш учун комплекс қўшилмалар технологиясини оптималлаштириш;

  • иссиқлик тутувчи ўрта қатлами қишлоқ хўжалиги чиқиндилари асосидаги паст мустаҳкамликдаги бетондан тайёрланган уч қатламли темир-бетон элементларнинг мустахкамлик, ёриқбардошлик ва деформатик ҳусусиятларини ҳисоблаш усулини яратиш;

  • элементорганик полимерлар асосида шўрга чидамли гидрофоб қурилиш композициялари учун таркиб яратиш ва технологиясини ишлаб чиқиш;

  • табиий маҳаллий ва иккиламчи хом ашъёлар асосида магнезитли ўтга чидамли маҳсулотлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш;

  • руда бўлмаган хом ашё ва иккиламчи ресурсларни комплекс қайта ишлаш йўли билан иссиқликдан ҳимояловчи - оловбардош ва керамика материалларнинг импорт ўрнини босувчи таркибларини ва олиш технологиясини ишлаб чиқиш;

  • микрокремнезем ва маҳаллий кремнеземли қўшимчалар миқдори юқори бўлган цементларнинг янги турларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш;

  • қурилиш материалларининг радиацион хавфсизлигини баҳолашнинг тезкор усули ва бошқалар.

Шунингдек, янги турдаги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш борасида ҳам кенг кўламли ишлар амага оширилмоқда. Жумладан:

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Яшнобод» инновацион технопарки резидентлари томонидан умумий қиймати 40,6 млрд сўмлик янги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, 524,8 минг долларлик маҳсулот хорижга экспорт қилинди.

Булардан ташқари, йўл қопламаларининг фойдаланиш муддатини 2,5 баравар ошириш ва таннархини 35-40 фоизга камайтириш имконини берувчи серобитум ва юқори самарадор технологиялар асосида серобетон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида россиялик ҳамкорлар билан қўшма корхоналар ташкил этилмоқда. Жумладан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида 445 минг доллар қийматидаги лойиҳа амалга оширилмоқда.

Шу каби, стартап лойиҳалар танлови ғолиблари томонидан госсипол смоласидан нефтсиз қурилиш битуми олиш (лойиҳа қиймати – 595,9 млн сўм) ҳамда маҳаллий минерал хом-ашё ва саноат чиқиндиларидан керамик бўёқлар олиш технологиясини яратиш (лойиҳа қиймати – 473 млн сўм) устида ишлар бошлаб юборилган.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Полшанинг “Новол Ациа” ҚК ўртасида имзоланган англашув меморандуми доирасида Ўзбекистонда илк маротаба импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган полиефир шпатлёвка ва полиефир елим (мармар, гранит ва бошқа тошлар учун махсус елим) ишлаб чиқариш бўйича умумий ҳажми 1,5 млн долларига тенг технологиялар трансфери муваффақиятли амалга оширилди.

«Ўзстандарт» агенлиги билан ҳамкорликда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш бўйича ўтган йилда 340 та халқаро стандартлар қабул қилинди. Жорий йилда 542 та ва 2021 йилда 505 та халқаро стандартлар қабул қилиниши режалаштирилган.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech