Литва давлати билан халқаро ҳамкорлик алоқалари янада ривожлантирилади

«Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси тадбиркорларга ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экспортини йўлга қўйиш, янги жаҳон бозорларини ўрганиш ва дунёдаги қурилиш материаллари савдоларининг мониторинг қилиш бўйича кўмак бериб келмоқда. Шу билан бирга халқаро кўргазмалар ташкил этиш ва уларда тадбиркорларнинг иштирокини таъминлаш, жаҳон ҳамжамиятида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган қурилиш материаллари ҳақида маърузалар ва тақдимотлар ўтказиш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча Ўзбекистон савдо-саноат палатасида “Ўзбекистонда тадбиркорлик учун имкониятлар” мавзусида бизнес вебинар бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Божхона брокерлар уюшмаси, Савдо-саноат палатаси ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг масъул вакиллари иштирок этишди. Тадбирда ишбилармон доира вакиллари учун соҳалар кесимида онлайн тақдимотлар ўтказилди.

Хусусан, уюшманинг Ташқи иқтисодий фаолият, экспортни ривожлантириш, маҳаллийлаштириш, импортни оптималлаштириш ва логистика бошқармаси бошлиғи Сохиб Абилкасимов мамлакатимизда қурилиш материаллари саноатининг ривожланиш истиқболлари, соҳадаги янгиликлар, инвесторлар учун яратилган шароитлар, экспорт имкониятлари хусусида йиғилганларга тўлиқ маълумот берди. Шунингдек, икки давлат ўртасида қурилиш материаллари савдосини янада кенгайтириш, келажакда ҳамкорликда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикр алмашилди.

Маълумот учун жорий йилда Литва давлатига 3,5 млн долларлик қурилиш материали яъни алюмин профиллари экспорт қилинган.

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech