Республика онлайн анжумани


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойишига мувофиқ «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ҳамда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда янги турдаги инновацион қурилиш материалларини яратишнинг долзарб муаммолари, шунингдек янги турдаги инновацион қурилиш материалларини ишлаб чиқариш жараёнларига илм-фан ютуқларини жорий қилиш мақсадида «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва ечимлари” мавзусида 2020 йил 25 декабрь куни соат 15:00 да республика онлайн анжумани ташкил этиш белгиланган.

Анжуманга қуйидаги йўналишларда мақолалар қабул қилинади:

  1. “Маҳаллий хом ашёлар асосида янги турдаги инновацион қурилиш материаллари ишлаб чиқариш имкониятлари ва салоҳияти”;

  2. “Қурилиш материаллари саноатига инновацияларни жорий этишдаги муаммолар ва ечимлар”;

  3. “Қурилиш материаллари соҳасини инновацион ривожлантириш ҳамда қурилиш ва лойиҳалаштиришнинг замонавий технологияларини жорий этиш”;

  4. “Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш имкониятини берувчи замонавий энергия тежамкор технологияларни ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш”;

  5. “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш муаммолари”.

Анжуман материаллари 2020 йил 21 декабрь соат 2100 га қадар қабул қилинади.

Мурожаат учун телефонлар: D.Shermatov, Тел.: 71 2814162, 90 9020596 
Мақола ва тезисларни a.latifjonovich@mail.ru (Адҳам Қувондиқов Телеграм учун: +99894 5766900) манзилига юборишингиз сўралади.

Илова: Ахборот хати

Мероприятия calendar icon

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech